Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги юришини мухлислар кутганидан эрта якунлади. Жамоа мундиалнинг гуруҳ босқичи 3-турида Коста-Рикага 3:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Дастлабки икки турда ўзбекистонликлар атиги 1 очко тўплаган эди.
Ўзбекистон футзал термаси ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозона олмади. Аксинча, Парагвайга қарши ўйин ўзбекистонликларнинг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан тугади. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф учрашув лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Ўзбекистон термаси ўзи мезбонлик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Парагвайга йирик — 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мундиал плей-оффга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Парагвайдан ташқари Таиланд ва Бразилия ҳам нимчорак финалга чиқиб бўлди.
Ўзбекистонда 14 сентябр куни футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон футзалчилари Нидерландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу ўйин лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Ўзбекистон тарихда илк бор ФИФА мусобақасига мезбонлик қилмоқда — 14 сентябрда Тошкент ва Бухорода футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон 1-турда Нидерландия билан дуранг ўйнади.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь — 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг